Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистонда йирик нефт кони очилишини сабрсизлик билан кутяпмиз” — Илҳом Алиев
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Авазада ўтган уч томонлама саммитда SOCAR компанияси Устюртдаги нефт конларини очиш устида иш бошлаганини айтаркан, келгуси 1-2 йилда яхши янгиликлар бўлишига умид билдирди.
Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Озарбойжоннинг SOCAR нефтгаз компанияси Ўзбекистондаги нефт конларини ўзлаштиришга киришди. Бу ҳақда Туркманистон, Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчиларининг уч томонлама саммити доирасида, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев айтиб ўтди.
“Озарбойжон Туркманистон билан анъанавий энергетик ҳамкорликни йўлга қўйган. Энди биз Ўзбекистон билан ҳам бу соҳага кирдик. SOCAR Ўзбекистондаги нефт конларини ўзлаштиришни аллақачон бошлади, шартнома имзоланди. Келгуси 1-2 йил ичида яхши янгиликлар бўлади деб умид қиламиз. Ўзбекистонда йирик нефт кони очилгани ҳақидаги янгиликни ҳаммамиз сабрсизлик билан кутяпмиз”, деди Алиев.
Гап Устюртдаги конлар ҳақида кетяпти. 24 июл куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва SOCAR компанияси ўртасида маҳсулот тақсимоти бўйича битим имзоланди. Унинг доирасида Устюрт нефт-газ ҳудудида геологик қидирув ишлари олиб борилади ва кейинчалик углеводородларни қазиш йўлга қўйилади.
Ўзбекистон томонининг расмий маълумотларига кўра, битим қиймати – қарийб 2 млрд доллар. Дастлабки прогнозларга кўра, Устюртда 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр табиий газ захираларига эга улкан конни топиш режалаштирилган.
Лойиҳа ишга туширилгач, ҳар йили 5 млн тонна нефт қазиб олиш имконияти пайдо бўлади. Бу Ўзбекистоннинг айни пайтдаги нефт импорти – 2 млн тоннадан 2,5 баробарга кўп.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг 25 йил давомида нефтга бўлган эҳтиёжини қоплаши айтилган.
Мавзуга оид
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
15:41 / 05.12.2025
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
13:15 / 05.12.2025
Президент суперкомпютер кластерлари ва дата-марказлар сони оширилишини маълум қилди
13:12 / 05.12.2025