Stellar Residence — TENET бутик-девелоперининг лойиҳаси бўлиб, унда премиал кўчмас мулкнинг янги қонун-қоидалари шаклланмоқда. Содиқ Азимов кўчасида жойлашган апартаментлар нуфуз, юксак дид ва юқори сифатни қадрлайдиган инсонлар учун меъморий кўркамлик, қулай жойлашув ҳамда шахсий муҳитни ўзаро бирлаштиради.

Харид қилишнинг пухта ўйланган формати
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги шарафига TENET алоҳида шартлар асосида Stellar Residence’нинг бир қисмига айланишдек ноёб имкониятни тақдим этади:
· 34% — дастлабки тўлов
· 32% — 23 ой давомида босқичли тўловлар
· 34% — якуний тўлов
Бу – оилангиз келажагига қиймат рақамлар билан эмас, балки ишонч, қулайлик ва янги тарих яратишга дахлдорлик ҳисси билан ўлчанадиган лойиҳада оқилона маблағ сарфлаш имкониятидир.

Имтиёзлар ҳудуди
Stellar Residence — бу сизнинг қулайлигингиз учун ҳар бир жиҳат пухта ўйланган муҳитдир:
· 55 дан 155 кв.м гача пардоз олди ҳолатдаги апартаментлар;
· ёпиқ ҳовли ва куну-тун хавфсизлик;
· юлдузли осмон остида файзли оқшомлар учун очиқ кинотеатр;
· замонавий ва хавфсиз болалар ўйин майдончилари;
· тижорат блоки — бутиқлар, ресторанлар ва хизмат кўрсатиш;
· ёпиқ ҳудудда фитнес-зал ва йога-зона;
· ҳар бир машина жойига электр зарядлаш станцияларини ўрнатиш имкониятига эга уч қаватли автопаркинг.

Stellar Residence — бу олий мақом, ўзингизга бўлган ишонч ҳамда шаҳар ҳаётининг янги маданияти тимсоли.













