2025 йилнинг 26 август куни соат 14:30 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ZEEKR русумли транспорт воситаси, Matiz русумли транспорт воситаси, «Ваз-2105» русумли транспорт воситаси ва Nexia-2 русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида ZEEKR автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.