Си Жинпинг Хитой раислигидаги учинчи муддати давомида илгари шахсан тайинлаган 79 нафар генералдан 14 нафари омма эътиборидан ғойиб бўлган ёки терговга тортилган, деб ёзди Bloomberg. Агентликнинг қайд этишича, унинг ўтмишдошлари ҳокимият тепасида бўлган 20 йил ичида бирорта ҳам бундай ҳолат кузатилмаган.

Марказий ҳарбий кучлар бошлиғининг ўринбосари Хе Вейдун ғойиб бўлган энг юқори мартабали генералдир. Унга айнан нима бўлгани номаълум. ОАВ маълумотларига кўра, унга нисбатан коррупция бўйича иш очилган, бироқ бу расман тасдиқланмаган.

Тозалашлар оқибатида Хитой армиясининг олий коллегиал органи - Марказий ҳарбий кенгашда етти аъзодан фақат тўрт нафари қолди - бу Мао Цзэдун давридан бери энг паст кўрсаткичдир.

Bloomberg нашрига кўра, армиядаги ўзгаришлар ва репрессиялар ёрдамида Си ўз шахсий ҳокимиятини мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг фикрича, асосий ҳарбий раҳбарларнинг четлатилиши қуролли кучларнинг тайёргарлигини, жумладан, Тайван билан эҳтимолий можарога тайёргарлигини шубҳа остига қўйиши мумкин.