Жаҳон | 08:15 / 30.08.2025
1124
2 дақиқада ўқилади

Вадефул: Германия Болтиқбўйи билан ҳамкорликни кучайтиради

«Болтиқбўйи минтақаси хавфсизлиги Германиянинг ҳам хавфсизлигидир», деди Йоханн Вадефул Эстония ва Данияга биринчи расмий ташрифи олдидан. Шу билан бирга, у Россиянинг минтақада давом этаётган гибрид операцияларига ишора қилди.

Фото: Stipe Majic/Anadolu Agency/IMAGO

Россиянинг Болтиқ денгизида давом этаётган гибрид операциялари фонида Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Дания ва Болтиқбўйи давлатлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканини маълум қилди. У Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари сифатида Эстония ва Данияга биринчи расмий ташрифи олдидан «Болтиқбўйи минтақасининг хавфсизлиги Германиянинг ҳам хавфсизлигидир», деди.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган ёзма баёнотда Вадефул: «Хавфсизлик таҳдиди айниқса Болтиқ денгизи минтақасида кучли. Россиянинг «соя флоти» у ерда ўзининг қора ишларини қилмоқда. Улар кабелларни кесиб, GPS-сигналларини тўсиб қўймоқда — у ерда биз Россия гибрид тажовуз қилиш учун ишлатадиган асбоблар арсеналини кўряпмиз», деди.

Германия дипломатияси раҳбари Эстония ва бошқа Болтиқбўйи мамлакатлари бу хавф ҳақида анчадан бери огоҳлантириб келганини эслатди. «Европа Иттифоқи ва НАТОда биз уларнинг тажрибасидан фойдаланамиз. Биз бу ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқчимиз», — деди Йоханн Вадефул.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид