Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида қийин аҳволда қолган 5 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.

Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августга қадар эълон қилинган “Ватанга қайтариш” акцияси доирасида расмий вакиллар уларнинг ватанга қайтиши учун авиачипта харид қилиб беришди.

Беш нафар фуқародан 4 нафари вояга етмаган болалар бўлишган.

Улар 29 август куни Оқтов-Нукус йўналиши бўйича самолёт орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.

Аввалроқ Полшадаги депортация марказларида бўлган уч ўзбекистонлик ватанга қайтарилганди.