Жаҳон | 12:35 / 04.09.2025
2321
2 дақиқада ўқилади

Суд: АҚШ ҳукумати Ҳарвардни молиялаштиришни ноқонуний равишда музлатган

Суд Трамп маъмуриятининг Ҳарвард университетига 2 миллиард доллар грант ажратилишини блоклаш қарорини ноқонуний деб топди. Судя антисемитизм билан ҳеч қандай алоқани кўрмади. Оқ уй қарор устидан шикоят қилишга ваъда берди.

Фото: Joseph Williams / Flickr / wikipedia.org

Массачусетс штатининг Бостон шаҳридаги федерал округ суди АҚШ маъмуриятининг Ҳарвард университетига ажратилган 2,2 миллиард доллардан ортиқ (деярли 1,9 миллиард евро) грантни музлатиш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб топди. Доналд Трамп маъмурияти молиялаштиришнинг блокланишини Ҳарвард ўз деворлари ичида антисемитизмга қарши самарали курашмаётгани билан изоҳлади.

Собиқ президент Барак Обама томонидан тайинланган судя Эллисон Берроуз федерал молиядан маҳрум бўлган Ҳарвард илмий лойиҳалари антисемитизм билан боғлиқ эмас, деган қарорга келди. Берроузнинг айтишича, Трамп «антисемитизмдан мамлакатнинг етакчи университетларига мақсадли, мафкуравий ҳужум учун тутун пардаси сифатида фойдаланган». Шу билан бирга, судя нуфузли мактаб сўнгги йилларда антисемитизмдан азият чекканини ва муаммони ҳал қилишда яхшироқ иш қила олишини тан олди.

Суд қарори Ҳарвард университетига 14 апрелдан бери музлатилган ёки қисқартирилган барча федерал молиялаштиришни тиклайди ва АҚШ ҳукуматига келажакда университетнинг конституциявий ҳуқуқлари ёки федерал қонунчилигини бузадиган қисқартиришлар қилишни тақиқлайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид