6 сентябрь куни Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адре шаҳар аҳолиси жанубдаги Хон-Юнус қирғоқ ҳудудидаги махсус белгиланган жойга эвакуация қилинишини ёзди. Унга кўра, у ерда озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва бошпана тақдим этиладиган «гуманитар зона» бўлади.

Кейинчалик Исроил армияси кўп қаватли бинони бомбардимон қилди. IDFга кўра, бу бинодан Ҳамас фойдаланган, лекин Исроил бундай портлатишга доимгидек далил келтирилмаган.

Исроил мудофаа вазири Исроил Катс зарбадан сўнг кўп қаватли бино қулаб тушаётганини кўрсатадиган видеони улашди. Ҳавога катта чанг ва ғиштбўлаклари кўтарилди. Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги дарҳол номаълум қолди.

Фото: New York Times

Ҳамас бу бинодан фойдаланганини рад қилди, фаластинликлар эса бино кўчирилган одамлар учун бошпана бўлиб хизмат қилганини айтди.

Фото: AFP

Al-Jazeeraʼнинг тиббий манбаларга таяниб ёзишича, шанба тонгидан буён Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазо бўйлаб камида 41 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Улардан 25 нафари Ғазо шаҳрида, олти нафари эса ёрдам излаётганлар бўлган.

Хон Юнусдаги ал-Мавоси ҳудуди - Исроил «гуманитар зона» ташкил қилаётганини айтган жойда эса чодир лагерининг бомбардимон қилиниши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.