Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша ўз фуқароларига Беларусни тарк этишни тавсия қилди
Полякнинг Беларусда жосусликда айбланиб ҳибсга олиниши ортидан Полша Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Беларусни тарк этишга чақирди.
Фото: Shutterstock
Полша Ташқи ишлар вазирлиги Полша фуқароларига Беларусни тарк этишни ва бу давлатга саёҳат қилишдан бош тортишни тавсия қилди. «Бу демократик давлат эмас ва у Полшага дўстона муносабатда эмас. Мен бу огоҳлантиришларга имкон қадар жиддий муносабатда бўлишини истардим», — дея RMF24 интернет нашри Полша ТИВ матбуот котиби Павел Вронскининг баёнотини келтирган.
Аввалроқ, 4 сентябр куни Беларус телевидениеси Беларусда 1998 йилда туғилган Полша фуқаросининг жосусликда айбланиб ҳибсга олингани ҳақидаги репортажни намойиш қилганди. Эркак 12-16 сентябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган «Запад-2025» Россия-Беларус ҳарбий машғулотлари ҳақида маълумот йиғгани даъво қилинган.
Хабарда айтилишича, Краковда истиқомат қилувчи шахс ижтимоий тармоқлар орқали Беларус фуқароси билан алоқа ўрнатган ва унга Полша махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишни таклиф этган. Бошқа нарсалар қаторида, гап Беларусдаги ҳарбий объектлар тўғрисидаги маълумотларнинг узатилиши ҳақида борган.
Мавзуга оид
16:27 / 07.11.2025
Полша АҚШдан газ импорт қилиб, уни Украина ва Словакияга етказишни режалаштирмоқда
13:53 / 07.11.2025
Полша 2026 йил охиригача 500 минг фуқарони ихтиёрий ҳарбий тайёргарликдан ўтказади
13:36 / 05.11.2025
Полша ОАВ: “Очиқ Россия”нинг собиқ координатори ФСБ учун ишлаган
22:49 / 04.11.2025