Бош прокуратура ҳамда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан кўп қаватли уй-жойларнинг сейсмик хавфсизлиги бўйича ўрганишлар ўтказилди.

Маълум қилинишича, 396 та сифатсиз қурилиш объекти аниқланди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар юборилди.

200 дан ортиқ ҳолат бўйича судларга ноқонуний қурилишларни бузиш ҳақида даъво киритилди.

100 дан зиёд ноқонуний қурилишлар бузилди. 40 дан ортиқ ҳолатда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.