Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгияда Мюнхен филармонияси концерти яҳудий дирижёр туфайли бекор қилинди
Белгиядаги фестивалда Мюнхен филармонияси оркестрининг концерти оркестрга келажакда исроиллик дирижёр раҳбарлик қилиши сабабли бекор қилинди.
Белгиянинг Гент шаҳридаги Flanders Festival фестивали ташкилотчилари Мюнхен филармонияси оркестри (Münchner Philharmoniker) концертини бекор қилди ва бу қарорни унинг бўлажак бош дирижёри исроиллик пианиночи Лаҳав Шани эканлиги билан изоҳлади. Бу ҳақда 10 сентябр, чоршанба куни фестивал сайтида хабар берилди.
«Лаҳав Шани бир неча бор тинчлик ва ярашув тарафдори бўлган, бироқ унинг Исроил филармоник оркестри бош дирижёри сифатидаги ролини ҳисобга олиб, Тел-Авивдаги геноцид режимига нисбатан унинг позициясини етарлича аниқ ифода эта олмаймиз», — дейилади фестивал ташкилотчилари баёнотида.
Улар бу қарорни «маданият вазири, Гент шаҳар кенгаши ва Гентдаги маданият соҳаси вакилларининг мурожаати» билан изоҳлади. «Биз бу режимдан аниқ узоқлашмаганлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишга қарор қилдик», — дейилади баёнотда. «Биз фестивалимизда хотиржамликни сақлашга, томошабинлар ва мусиқачиларимизнинг хавфсизлигини таъминлашга қарор қилдик», деди ташкилотчилар. Шунингдек, уларга қандайдир аниқ таҳдидлар бўлгани ёки бўлмаганига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
08:55 / 01.07.2026