Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ резолюцияси: Икки давлат тамойили, лекин ҲАМАСсиз
БМТ Бош ассамблеяси Фаластин-Исроил келишувида икки давлат ёндашувига қайтишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. ҲАМАСдан Ғазо секторида ҳокимиятни топшириш талаб қилинди.
Фото: AP
БМТ Бош ассамблеяси Фаластин-Исроил келишувида «икки халқ учун икки давлат» тамойилига қайтишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда, шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги ҳукмронлигини тугатиш талаби ҳам бор. 12 сентябр, жума куни ушбу ҳужжатни қўллаб-қувватлаш учун 142 давлат овоз берди, ўнта давлат, жумладан, АҚШ ва Исроил қарши чиқди. 12 аъзо давлат бетараф қолди.
Матн Франция ва Саудия Арабистони томонидан тақдим этилган, деб хабар беради AFP. Исроил ҳукумати овоз беришни кескин танқид қилган бўлса, Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) буни олқишлади.
Резолюцияга кўра, ҲАМАС ҳаракати «халқаро кўмак ва ҳамкорлик билан» қуролларини Ғарбий соҳилда ФММга топшириши ва 2023 йил 7 октябрда ушланган исроиллик гаровга олинганларни озод қилиши керак. Ҳужжат ҲАМАС жангчиларининг тинч аҳолига қарши ҳужумларини қоралайди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026