Бу формат йилдан-йилга мустаҳкам анъанага айланиб бормоқда. Агар илк Sarhisob тадбирида 80 нафар инвестор қатнашган бўлса, иккинчи учрашувда уларнинг сони қарийб 200 нафардан ошди. Sarhisob—2025 эса энг йирик тадбир бўлиб, унда ҳолдингнинг 300 нафардан ортиқ инвесторлари иштирок этди. Sarhisob учрашувлари инвесторлар учун фақат якуний рақамлар билан чекланмайди. Бу ерда компания қайси қарорларни нима сабабдан қабул қилгани, рискларни қандай бошқараётгани, қайси йўналишларга асосий эътибор қаратаётгани муҳокама қилинади ва келажакда амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳалар тақдим этилади. IMAN Holding жамоаси фикрича, айнан шундай очиқлик инвесторлар билан узоқ муддатли ишончли муносабатни шакллантиради ва компаниянинг умумий барқарорлигини оширади.

2025 йилнинг асосий воқеалари

2025 йил IMAN Holding учун катта ўзгаришлар йили бўлди. Компания бир вақтнинг ўзида брендни кучайтириш ва оммалаштириш, лойиҳаларни кенгайтириш ва ички тузилмани мустаҳкамлаш устида иш олиб борди. Муҳим қадамлардан бири, албатта, ребрендинг эълон қилиниши, ундан сўнг инвестицон ва молиявий ечимларни ўзида жамлаган IMANUM рақамли платформасини ишга тушириш бўлди.

IMAN Kvadrat: кўчмас мулкка инвестиция

Кўчмас мулкка инвестиция йўналиши ҳам жадал ривожланди. IMAN Kvadrat лойиҳаси доирасида компания BI Group ва Murad Buildings билан ҳамкорликда иккита пилот лойиҳани муваффақиятли амалга оширди. Бу лойиҳалар танланган модел тўғри эканини ва инвесторлар томонидан катта қизиқиш борлигини кўрсатди. Ушбу тажриба келгусида лойиҳани кенгайтириш ва реал сектор инвестицияларини кўпайтириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди.

Кузатув кенгаши: Мурад Назаров ва Хабибулло Ибрагимов

Шу билан бирга, компания бошқарув тизими ҳам кучайтирилди. 2025 йилда инвестиция ва бизнес бошқаруви бўйича катта тажрибага эга мустақил мутахассислар иштирокида Кузатув кенгаши ташкил этилди. Унинг таркибига девелопмент соҳасидаги таниқли тадбиркор Мурад Назаров ҳамда активлари 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган Қатарнинг етакчи исломий инвестиция банкларидан бири — Lesha Bank катта вице-президенти Хабибулло Ибрагимов кирдилар. Бу қадам компаниянинг стратегик қарорларни қабул қилишда институционал балoғат ҳамда пуxталикка интилаётганини кўрсатади.