Компания маълумотига кўра, мамлакатдаги илк нео сифатида тақдим этилаётган ушбу лойиҳа IMANUM 5.0 супер иловасининг асосий янгиликларидан бири бўлади.

 

"Адолат нури" тақдимотида намойиш этилган IMANUM 5.0 платформаси холдингнинг молиявий ва инвестицион хизматларини ягона иловада бирлаштиради. Унда учта асосий йўналиш мавжуд: Adl Neo, инвестиция хизматлари ҳамда бўлиб тўлаш хизмати.

Инвестиция бўлимида савдо, кўчмас мулк ва даромад келтирувчи бизнес лойиҳаларига сармоя киритиш имконияти яратилган. Бўлиб тўлаш хизмати эса маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиш ва автонасия хизматларини ўз ичига олади.

Финтек компаниясидан инвестицион холдинггача

IMAN Holding 2019 йилда финтек компанияси сифатида иш бошлаган. Бугунги кунда у финтек, инвестиция лойиҳалари ва рақамли тўловлар йўналишларида фаолият юритувчи инвестицион холдингга айланган. Ташкилотнинг асосий мақсади жамиятда инвестиция маданиятини шакллантиришдан иборат.

Шу мақсадни амалга ошириш учун компания Invest Nation ғоясини илгари сурмоқда. Унга кўра, инсонлар даромадни нафақат ўз меҳнати эвазига, балки турли лойиҳаларга киритган инвестицияларидан ҳам олиши мумкин. Бунда инвестиция қилиш учун бошланғич сумма 100 минг сўмдан бошланади.

Таъкидланишича, бугунги кунда кўпчилик йирик харидлар ёки молиявий мақсадларга кредит ва қарз орқали эришишга одатланган. IMAN Holding эса бунга муқобил ёндашувни таклиф қилмоқда. Бунда маблағни жамғариш, инвестиция қилиш ва дивиденд ҳисобига даромад олиш орқали керакли маблағни тезроқ йиғиш ҳамда молиявий мақсадларга қарзларсиз эришиш мумкин.

Invest-first: аввал инвестиция, кейин истеъмол

IMANUM 5.0 концепциясининг асосий ғояларидан бири Invest-first модели ҳисобланади. Ушбу ёндашув инвестицияни инсон кундалик молиявий ҳаётининг ажралмас қисмига айлантиришга қаратилган.