Англиянинг Ливерпул шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги дастлабки финал баҳси ўтказилди.
–75 кг вазн тоифасида финалгача етиб келган Фазлиддин Эркинбоев Болгария вакили Киван Рамига қарши рингга чиқди. Жангда Фазилиддин рақибидан устунлигини кўрсата олди ва чемпионликни қўлга киритди. Бу – Ўзбекистон ҳисобидаги дастлабки олтин медалга айланди.
Эркинбоев финалгача бўлган йўлда нимчорак финалда туркиялик Султон Ўсмонлини (5:0), чоракфиналда белгиялик Ҳамза Сририни (5:0), яримфиналда эса асли ўзбекистонлик, турнирда Озарбойжон номидан қатнашаётган Саиджамшид Жафаровни (4:1) мағлубиятга учратганди.
13 сентябр кунги яримфинал жангларида аёллар жамоасидан Cабина Бобоқулова, Феруза Казакова ва Азиза Зокирова навбатдаги рақибларга мағлуб бўлиб, бронза билан кифояланди.
Финал. -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Киван Рами (Болгария) 5:0
Шунингдек, кун давомида рингга кўтарилган яна уч нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди.
Ярим финаллар:
-48 кг: Сабина Бобоқулова – Назим Кизайбай (Қозоғистон) 1:4
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Лаша Гурули (Гуржистон) рақиб рингга чиқмади
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Габриэл Веочич (Хорватия) 5:0
-51 кг: Феруза Казакова – Бусе Наз Чақирўғли (Туркия) 1:4
-70 кг: Азиза Зокирова – Лекеиша Перголити (Австралия) 0:5
-85 кг: Акмалжон Исроилов – Михаил Фарес (Австрия) 5:0
Бунгача Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Олтиной Сотимбаева, Ҳуморабону Мамажонова, Миразизбек Мирзахалилов, Шавкатжон Болтаев ва Шодиёр Мелиқўзиев чоракфиналда мағлуб бўлиб, турнирни медалсиз якунлаганди.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар 1 олтин ва 3 бронза билан умумжамоа ҳисобида Ҳиндистонни (1 олтин, 1 бронза) ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди.
14 сентябр куни турнирнинг сўнгги кунида Ўзбекистон вакиллари иштирокидаги 7 та финал жанглари бўлиб ўтади:








