Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Янги Ўзбекистонда энг муҳим соҳа – таълим
Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда. Тадбирга барча ҳудудлардан 40 мингдан зиёд педагоглар уланган.
Ўтган саккиз йилда таълим ва илм-фанга харажатлар 6 карра оширилиб, 378 триллион сўм маблағ ажратилди. Олтин-валюта захираларимиз Ўзбекистон тарихида илк бор 50 миллиард долларлик маррадан ошди.
“Иқтисодиётимиз барқарор ўсяпти, ресурс ва захираларимиз ҳам етарли.
Бу – боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳлар қуриш, таълим ва илм даргоҳларини замонавий жиҳозлаш, устоз ва мураббийларнинг моддий манфаатдорлигини мунтазам ошириб боришнинг кафолати эмасми?!
Бир сўз билан айтганда, таълим сифатини ошириш ҳамда устоз ва мураббийларнинг меҳнат ва яшаш шароитини яхшилаш ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади.
Зеро, Янги Ўзбекистонда энг муҳим соҳа – таълим, энг ҳурматли инсонлар – ўқитувчи ва мураббийлардир!” – деди президент.
Мавзуга оид
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
18:28 / 29.06.2026
Профилактика инспектори, йўл-патрул, патрул-пост ва қўриқлаш хизмати ягона тизимга бирлаштирилади
17:23 / 29.06.2026
Президент Ёшлар куни муносабати билан ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади
19:59 / 26.06.2026