Ўзбекистон | 12:25 / 17.09.2025
2426
2 дақиқада ўқилади

34 фуқаро ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарликка тортилди

Уларнинг 32 нафарига жарима ва 2 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланди.

Фото: Getty Images

2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан 397 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 363 нафарига жарима ва 34 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 34 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 32 нафарига жарима ва 2 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланди.

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш — БҲМнинг 3-5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса —БҲМнинг 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид