Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусни тарк этишдан бош тортган Статкевич колонияга қайтарилди
11 сентябр куни озодликка чиққан ва Литвага кетишдан бош тортган Николай Статкевич Глубокоедаги колонияга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Наша Нiва» манбасига таяниб.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 11 сентябр куни бошқа сиёсий маҳбуслар билан бирга озодликка чиққан ва Литвага кетишдан бош тортган Беларус президентлигига собиқ номзод 69 ёшли Николай Статкевич колонияга қайтарилган. Унинг қаердалиги бир неча кун мавҳум бўлганидан сўнг, у Глубокое шаҳридаги колониялардан бирида топилди, деб хабар берди «Наша Нiва» нашри «ишончли манба»га таяниб.
Статкевич ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот берилмаган, бошқа оммавий ахборот воситалари ҳам Беларус раҳбари Александр Лукашенконинг рақиби тақдири ҳақида ҳеч нарса хабар қилмаган. «Зеркало» ва «Наша Нiва» нашрларининг таъкидлашича, Статкевич озод этилишидан олдин Витебск вилоятининг Глубокое шаҳридаги колонияда инкоммуникадо режимида сақланган.
Айни пайтда сиёсатчининг рафиқаси Марина Адамовичнинг айтишича, Глубокоедаги 13-сонли ахлоқ тузатиш колонияси мухолифат етакчисининг қаерда эканлиги ҳақида қандайдир маълумот беришдан бош тортмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
21:48 / 12.05.2026