Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
810 та маҳаллада 1,3 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича халқаро форумда ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, одамларга яшаш учун қулай шароит яратиш кўп ўлчовли камбағалликни қисқартиришда муҳим қадам бўлишини айтди.
Шу мақсадда қарийб 3,5 миллион аҳоли яшайдиган шароити оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилма яхшиланмоқда. Натижада шу йилнинг ўзида 470 минг хонадон томорқасига сув борди, яна 790 минг хонадонда электр энергияси таъминоти яхшиланди.
Келгуси йилда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга яна 400 миллион доллар ажратилади. 32 та туман ва 328 та оғир маҳалла танланиб, уларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.
Шунингдек, 810 та маҳаллада сув, канализация, йўл, мактаб ва боғча қуриш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Уй-жойга муҳтож ва даромади паст аҳолига ипотека тизимидан фойдаланиш учун ҳар йили 200 миллион доллар субсидия ажратилади.
Президент халқаро молия институтларини ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда камбағалликни қисқартириш талабини киритишга чақирди.
Мавзуга оид
21:05 / 17.06.2026
“Инвесторларни сиз дейишга тайёрмиз” – Тошкентда инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
17:47 / 17.06.2026