Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг янги энг яхши боксчиси номи маълум бўлди
Америкалик енгилмас боксчи Теренс Кроуфорд вазн тоифаларидан қатъи назар дунёда энг яхши бўлди.
37 ёшли америкалик боксчи Теренс Кроуфорд 14 сентябр куни учинчи марта мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Шундан сўнг, унинг профессионал рекорди 42-0 (42 ғалаба, шундан 31 таси нокаут билан, 0 мағлубият) бўлди.
Бу натижаси учун нуфузли ESPN спорт портали уни вазн тоифаларидан қатъи назар боксчилар рейтингида биринчи ўринга қўйди.
Энди энг яхши боксчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
- Теренс Кроуфорд (42-0, 31 КО);
- Олександр Усик (24-0, 15 КО);
- Наоя Иноуэ (31-0, 27 КО);
- Дмитрий Бивол (24-1, 12 КО);
- Жесси Родригес (22-0, 15 КО);
- Артур Бетербиев (21-1, 20 КО);
- Шукур Стивенсон (24-0, 11 КО);
- Давид Бенавидез (30-0, 24 КО);
- Дзунто Накатани (31-0, 24 КО);
- Канело Алварес (63-3-2, 39 КО).
Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд 14 сентябрга ўтар кечаси Лас-Вегасдаги Allegiant Stadium аренада Саул Канело Алваресни мағлуб этди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан Кроуфорд фойдасига ҳал бўлди (116-112, 115-113 ва 115-113).