Бугунги кунда касблар деярли ҳар куни йўқолиб, янгилари пайдо бўлаётган, ахборот биз ўзлаштиришга улгурганимиздан ҳам тезроқ кўпайиб бораётган бир пайтда, ота-оналар тобора кўпроқ ўйга толмоқда: қандай таълим фарзандимизни ҳаётга чиндан ҳам тайёрлайди? Қайси тиллар керак бўлади? 10–15 йилдан кейин қайси кўникмалар ҳал қилувчи аҳамият касб этади? Шундай шароитда Халқаро Бакалавриат — IB (International Baccalaureate) ҳақида тобора кўпроқ сўз юритилмоқда.

Ушбу мақолада Invento the Uzbek International School асосчиси ва бош директори Зулфия Обидова билан биргаликда Халқаро Бакалавриат нима эканлиги, уни нега дунёнинг етакчи университетлари — Оксфорддан Гарвардгача, Стэнфорддан — Сорбоннагача тан олиши ва нега уни тобора кўпроқ келажак таълими деб аташаётгани ҳақида суҳбатлашамиз.
IB нима ўзи?
IB дастури ярим асрдан зиёд вақт олдин Швейцарияда пайдо бўлган ва бугунги кунда 125 мамлакатда фаолият юритмоқда. Унинг ўзига хослиги шундаки, у миллий дастур эмас, балки глобал ва маҳаллий жиҳатларни уйғунлаштирувчи универсал тизимдир. IB мактабида ўқувчи ўз маданиятини эъзозлашни ва айни пайтда бошқалар маданиятини тушунишни, ўзини катта дунёнинг бир бўлаги сифатида ҳис қилишни ўрганади.

«IB’нинг асосий жиҳати — бу боланинг фикр эркинлигидир, — деб таъкидлайди Зулфия Обидова. — Бу ерда ўқувчи савол бериш, шубҳаланиш, ўз йўлини излаш ҳуқуқига эга. Бу шахсни ривожлантирадиган таълимдир».
IB’нинг уч босқичи: 2 ёшдан битирувчи синфгача
IB — бу боғчадан ўрта мактабгача бўлган яхлит тизимдир:
· PYP (Primary Years Programme): 3–12 ёш. Асосий ёндашув — тадқиқотчилик: бола параграфларнигина кўчириб ёзиш ўрнига саволлар беради, тажрибалар ўтказади, жавоблар излайди.
· MYP (Middle Years Programme):

















