Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Самарқандда электр самокатлар ва қуёш чироқларини ишлаб чиқаришни режалаштиряпти
Хитойнинг “Yaxing Guoji Maoyi” компанияси Оқдарёда алкоголсиз ичимликлар, кир ювиш кукуни, 2, 3 ва 4 ғилдиракли замонавий электр самокатлар, шунингдек, қуёш панелида ишлайдиган кўча чироқларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Лойиҳа қиймати – 28 млн доллар.
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Хитойнинг “Yaxing Guoji Maoyi” масъулияти чекланган жамияти масъуллари билан учрашув ўтказди. Инвесторлар Оқдарё туманида амалга оширилиши кўзда тутилаётган 28 млн АҚШ доллари қийматидаги лойиҳани тақдим этди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.
Компания алкоголсиз ичимликлар, кир ювиш кукуни, 2, 3 ва 4 ғилдиракли замонавий электр самокатлар, шунингдек, қуёш панелида ишлайдиган кўча чироқларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Биринчи босқичда 16,5 млн доллар ўзлаштирилиб, корхона 2026 йил феврал ойида ишга тушиши кўзда тутилмоқда. Бироқ ишлаб чиқаришни муваффақиятли йўлга қўйиш учун Оқдарё туманидаги Ургут эркин иқтисодий зонаси филиали жойлашган Даҳбед массивига олиб борувчи автомобил йўлини қуриш зарур.
Инвесторлар айнан шу масалада вилоят раҳбарига мурожаат қилган.
“Адиз Бобоев автомобил йўллари бошқармаси мутасаддиларига масалани тезкор ҳал этишни топширди ва хитойлик тадбиркорларга барча масалаларда қонун доирасида ёрдам кўрсатилишини таъкидлади”, - дейилади расмий хабарда.
Маълум қилинишича, ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши билан ҳудудда 40 та янги иш ўрни яратилади, бу эса туманнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига катта ҳисса қўшади.
Аввалроқ Ўзбекистонда такси, озиқ-овқат ва юк етказиб бериш, электр самокатлар хизмати каби йўналишларни ўз ичига олган платформа – Болт ишга туширилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025