Ноқонуний равишда олиб ўтишда атрофдагиларга сездирмаслик учун қушларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинган - қушларнинг кўз ва оёқлари боғлаб қўйилган, қанотлари эса скотчланган, шунингдек тор ҳажмдаги сумкага зичлаб жойланган.

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассисларининг маълумотларига кўра, ушбу лочинлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Ҳозирда қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.