Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Иммиграция хизмати офиси ўққа тутилди, қурбонлар бор
Номаълум қуролли шахс Далласдаги АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) идорасига милтиқдан ўт очди. Икки муҳожир ҳалок бўлди, яна бири оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Қуролланган шахс ўз жонига қасд қилди.
24 сентябр, чоршанба куни номаълум қуролли шахс АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE)нинг Далласдаги идорасига милтиқдан ўт очди, икки муҳожир ҳалок бўлди, яна бири оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Қуролланган шахс ўз жонига қасд қилди. ICE ходимларидан ҳеч ким жабрланмади, деб хабар бермоқда Reuters.
Ҳужум яқинда АҚШ иммиграция қонунчилигини бузганликда гумон қилиниб қўлга олинган шахсларни олдиндан рўйхатдан ўтказиш ва бошқа маъмурий тартиб-қоидалар билан шуғулланувчи идорага амалга оширилган. Хабарларга кўра, қўшни бинонинг томидан ўқ узилган. Ўқларнинг бир қисми кейинчалик ўлдирилган ва яраланган муҳожирлар бўлган бино ёнида турган фургонга қарата отилган.
ФТБ директори Кэш Пател ижтимоий тармоққа ҳужумчи томонидан фойдаланилмаган гилзалар кўрсатилган суратни жойлаштирди. Улардан бирида ANTI-ICE деб ёзилган. «Тергов давом этаётган бир пайтда, далилларнинг дастлабки таҳлили ушбу ҳужумнинг мафкуравий сабабини кўрсатади», деди Пател.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
10:55 / 17.07.2026