Ўзбекистон | 09:00 / 25.09.2025
1849
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Италиянинг машҳур қаҳва санъати устаси Stefano Cevenini Тошкентдаги TENET шоурумида

TENET бутик-девелопер нозик дид соҳиблари ҳамда ихлосмандлар учун ўз шоурумини яна бир бор диққат марказига айлантирмоқда. Бу сафар меҳмонлар ва бўлажак резидентларни Italian Latte Art 2025 чемпиони ҳамда World Espresso Champion 2019 унвони соҳиби Stefano Cevenini қарши олади.

Фото: TENET

Унинг қўлларида қаҳва оддий ичимлик эмас, балки санъат асарига айланади. Маэстро томонидан яратилган ҳар бир финжон қаҳва бамисоли чинaкам мукаммаллик майда тафсилотларга эътибордан дунёга келишини ёдга солади: сут кўпигининг нафис эгилишидан тортиб, хаёлoтни уйғотувчи ҳиднинг теранлигигача. Айнан шу жиҳат TENET фалсафасига ҳамоҳангдир, зеро у бетакрор лойиҳаларда нозикликлар ва тафсилотларнинг худди шундай уйғунлигини қадрлайди.

TENET шоурyми санъат ва илҳомбахш лаҳзаларга дахлдор бўлишни истаган барча учун очиқдир. Сизда қаҳва тайёрлаш маҳоратини ўз кўзингиз билан кўриш, яратилаётган лойиҳалар муҳитини ҳис этиш, шунингдек, эспрессо ҳамда латте-артни жаҳон эталонига айлантирган инсон билан шахсан танишишдек ноёб имконият бор.

Stefano Cevenini ташрифи бу – TENETʼнинг чемпионларни кутиб олиш анъанаси давомидир. Жорий йил баҳорида шоурyм баристалар ўртасида уч карра Италия чемпиони ва қаҳва санъатининг ёрқин вакили — Daniele Karvalyo Richchini кутиб олди.

Сайт | Телеграм | Инстаграм | Ютуб

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид