Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,5 млрд АҚШ долларига ёки 19,8 фоизга ошган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида: экспорт – 23 млрд (+31,3 фоиз), импорт – 28,4 млрд (+11,8 фоиз).
Ўзбекистон жаҳоннинг 200 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (18,9 фоиз), Россия (16,1 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.






