Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон миллий валютага боғланган илк стейблкоин лойиҳасини ишга туширди
Evo номли янги стейблкоин Қозоғистон миллий валютаси — тенгега боғланган бўлиб, у Intebix крипто биржаси ва “Euarasian bank” томонидан чиқарилмоқда. Жараёнда Solana ва Мastercard ҳам технологик ёрдам кўрсатмоқда.
Фото: Kazinform
Қозоғистон Марказий банки Solana ва Mastercard билан ҳамкорликда миллий валютага боғланган янги стейблкоин бўйича пилот лойиҳани ишга туширди.
Қозоғистон Миллий банки сешанба куни Cointelegraph’га тақдим этган баёнотида рақамли активларни тартибга солиш учун яратилган махсус тартибга солиш қумдони доирасида стейблкоин лойиҳасини ишга туширганини маълум қилди.
Evo (KZTE) номли янги стейблкоин Қозоғистон миллий валютаси — тенгега боғланган бўлиб, у sandbox иштирокчилари — Intebix крипто биржаси ва маҳаллий “Eurasian bank” томонидан чиқарилмоқда. Жараёнда Solana ва Маstercard ҳам технологик ёрдам кўрсатмоқда.
Solana блокчейни асосида яратилган KZTE стейблкоини аллақачон Марказий банкнинг тартибга солиш майдонида ишга туширилди. Мastercard эса уни глобал стейблкоин эмитентлари билан боғлашни режалаштиряпти.
Крипто ва анъанавий молияни боғлайдиган миллий стейблкоин
Қозоғистоннинг Evo стейблкоини “миллий стейблкоин” сифатида тақдим этилиб, унинг вазифаси крипто-инновацияларни анъанавий молия тизими билан интеграция қилишдан иборат.
KZTE стейблкоинидан фойдаланиш йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- крипто ва фиат валюталар ўртасидаги канални кенгайтириш;
- криптовалюта айирбошлаш операцияларини қўллаб-қувватлаш;
- крипто-карталар орқали транзакцияларни амалга ошириш.
Баёнотда таъкидланишича, лойиҳа Миллий банкнинг рақамли активлар бозорини ривожлантириш ва инновацион рақамли воситаларни жорий этиш орқали миллий рақамли активлар экотизимини шакллантириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Гарчи Evo стейблкоини техник жиҳатдан Intebix ва “Eurasian bank” томонидан чиқарилаётган бўлса-да, Қозоғистон Марказий банки лойиҳа доирасида унинг чиқарилиши ва синовдан ўтказилишига имкон берувчи тартибга солиш режимини тақдим этмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда тўлов воситаси сифатида стейблкоинлардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
20:39 / 01.12.2025
Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
17:36 / 01.12.2025