Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулк | 15:17 / 25.09.2025
4584
2 дақиқада ўқилади
Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг вазифалари белгиланди
Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Инспекция – бу ўз ваколатлари доирасида қуйидагилар юзасидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи органи:
- қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги (автомобил йўллари ва йўл сунъий иншоотлари бундан мустасно);
- кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш (хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан);
- иссиқликдан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизмат кўрсатиш ҳамда ундан фойдаланиш.
Инспекциянинг асосий вазифалари:
- объектларда уларнинг сейсмик мустаҳкамлигига таъсир қилувчи, шунингдек инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмларидан фойдаланишнинг олдини олиш;
- кўп квартирали уйларни бошқариш, уларга туташ ер участкаларини сақлаш ва улардан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш, шунингдек мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва қайта режалаштирилишига йўл қўймаслик;
- ичимлик сувини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ер ости сувлари қудуқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига, шунингдек уларни қазиш (бурғилаш) қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
- истеъмолчиларни ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан қамраш;
- соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, давлат назоратининг тўлиқ рақамлаштирилишини таъминлаш.
Мавзуга оид
12:50 / 24.11.2025
Тошкент вилояти пешқадам: 9 ойда энг кўп турар жой шу ҳудудда фойдаланишга топширилди
10:00 / 23.11.2025
Чангга қарши сафарбарлик ва ИИББда ин қурган талончилар — ҳафта дайжести
18:58 / 22.11.2025
Тошкентда қурилиш майдонларига ҳам сув сепилмоқда
15:12 / 22.11.2025