Англия: Гвардиоланинг юбилейи

«Нюкасл» – «Ноттингҳэм Форест» 2:0
Голлар: Гимарайнс, 58 (1:0). Волтемаде, 84 – пеналти (2:0)
«Нюкасл»: Поуп, Ботман, Тшау, Берн, Триппиер, Тонали, Жоэлинтон (Майли, 90+1), Гимарайнс, Гордон (Барнс, 69), Эланга (Мерфи, 70), Волтемаде (Осула, 90+1)
«Ноттингҳэм Форест»: Селс, Куня, Морату (Баква, 77), Миленкович, Андерсон, Йейтс (Ҳатчинсон, 64), Уилямс, Савона, Гиббс-Уайт, Ндой (Ҳадсон-Одои, 64), Вуд (Игор Жезус, 64)
Огоҳлантиришлар: Йейтс, 32. Уилямс, 34. Морату, 68. Андерсон, 83

«Ноттингҳэм»даги инқирознинг охири кўринмаяпти, жамоа бошқарувига Ангелос Постекўғли келганидан кейинги давр эса — тўлиқ қора полосани эслатади. «Сент-Жеймс Парк»даги ўйиннинг биринчи бўлимини «ўрмончилар» ўз активига ёзиб қўйиши мумкин, лекин иккинчи бўлим бошидаги биринчи гол меҳмонларни синдириб қўйди. Бруно Гимараэс марказий зонада Гиббс-Уайтдан тўпни олиб қўйиб, ҳужумга қўшилган ҳимоячи Берн билан рақиб жарима майдони яқинида ўзаро девор услубида ўйнади ва тўпни қабул қилиб олгач, тўсин остига кучли зарба берди. Шундан кейин фақат Селснинг ҳаракатлари меҳмонлар учун имконият сақлаб турди, у аввалига Барнснинг яқин масофадан зарбасини тўсди, кейин эса Тшаунинг зарбасини оёқлари билан тўсиб қолди. Аммо ўйин охирларига бориб Волтемаде пеналтини бенуқсон ижро этган ҳолда ўйиндаги интригага барҳам берди. Германиялик ҳужумчи «қарғалар»га Исакнинг йўқлигини билинтирмаяпти.

«Брентфорд» – «Манчестер Сити» 0:1

Гол: Ҳоланд, 9 (0:1)
«Брентфорд»: Келлеҳер, ван дер Берг, Айер (Фабиу Карвалю, 90+2), Коллинз, Ҳики, Кайоде, Ҳендерсон (Ониека, 73), Дамсгор (Йенсен, 68), Ярмолюк (Янелт, 73), Шаде, Тиаго (Уаттара, 68)
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Рубен Диаш, Гвардиол, О`Райли, Матеус Нунес, Родри (Гонсалес, 22), Рейндерс (Бернарду Силва, 77), Фоден, Савио, Бобб (Доку, 77), Ҳоланд
Огоҳлантиришлар: Шаде, 45. Ҳендерсон, 70. Уаттара, 84 – Матеус Нунес, 77. О`Райли, 83

Ўйин стартидаёқ Гвардиолнинг анча ичкаридан йўллаган узатмасидан кейин тўпни ўзига бўйсундириб олган Ҳоланд рақиб ҳимоячилари қаршилигини сезмасдан осонлик билан дарвозани ишғол этди. Айтиш мумкинки, бу билан норвегиялик ҳужумчи гешталтни ёпди, Лондондаги стадионларда муваффақиятли тўп сурадиган (22 ўйинда 21 гол) ҳужумчи бунгача фақат «Брентфорд» майдонида гол урмаганди. Шу билан бирга, бу Эрлинг гол урган 22-стадион бўлди (23 стадиондан). Унинг ўйинда ягоналигини сақлаб қолган голи Хосеп Гвардиоланинг юбилейи учун етарли бўлди. Испаниялик мутахассис АПЛда 250-ғалабасини нишонлади. Бунинг учун унга 349 ўйин етарли бўлди. У бу натижага эришган Арсен Венгердан кейинги иккинчи мураббийга айланди (франциялик мутахассисда 423 ўйинда шунча ғалаба бўлган). Биринчи бўлимда мезбонлар рақиб жарима майдони ичида бирор марта тўпга тегина олмади, «асаларилар»да бунақаси АПЛга чиққанидан буён бирор марта кузатилмаганди (159 игр). Лекин иккинчи бўлимда мезбонлар кучлироқ ўйин намойиш этишди ва Доннарумма оёқда ўйнаш унга хос эмаслигини эслатиб қўйди. Италиялик дарвозабон тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйиб, уни рақибга топширди, унинг бахтига тўп дарвоза соҳасига тўғри бормади.