Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойида Дубайда халқаро турнирда иштирок этади.

Мини-турнирда Ўзбекистондан ташқари Миср, Эрон ва Кабо-Верде миллий жамоалари қатнашади.

Қуръа натижаларига кўра, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси дастлаб яримфиналда Миср билан беллашади.

Бу ўйин ғолиби финалда Эрон ва Кабо-Верде жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Яримфинал ўйинлари 14 ноябрда, 3-ўрин учун баҳс ҳамда финал эса 17 ноябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги турнирда қатнашадиган Миср ва Эрон ҳам худди Ўзбекистон каби ЖЧ йўлланмасига эга бўлишган. Кабо-Верде эса 13 октябр куни мундиал чиптасига эга бўлиши кутилмоқда.