Президент Шавкат Мирзиёев бугун Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади ҳамда ушбу мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, давлат раҳбари Тошкент вилоятида "Янги Тошкент" халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади.

Бундан ташқари, президент Тошкент шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.