Бунда, 410 метр узунликдаги туннел ҳар икки томондан янгиланади, 8 000 м² металл конструкциялар ўрнатилади, 5 200 м² травертин тошлари билан қопланади, 1 000 м² мармар ва цокол ишлари бажарилади, 38 та декоратив панел ўрнатилади.
Кечаси туннел ёритиш тизими ёрдамида янада замонавий ва жозибадор кўринишга эга бўлади.

Туннел устидаги темирйўл ва автомобил кўприкларига эса безакли темир панжаралар ўрнатилади.
Ҳозирда объектда 118 нафар мутахассис ва 6 та техника ишламоқда.
Барча ишлар 5 ноябрга қадар якунланади.



















