Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ноодатий ЙТҲ: Chery Malibu устига чиқиб қолди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда содир бўлган ғайриоддий йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеолар тарқалди.
Кадрларда Махтумқули кўчасида қайрилиб олиш манёврини барвақт амалга оширган Chery 7 Tiggo Pro бошқа машинадан қочишга уриниб, бетон тўсиқдан қарама-қарши тарафга ўтиб кетгани ва ўз йўналишида турган Malibu’нинг устига чиқиб қолганини кўриш мумкин.
Воқеага гувоҳ бўлган Kun.uz мухбирига кўра, Malibu ичидаги йўловчилар чиқариб олинган, Chery ҳайдовчиси эса пастга туширилган.
Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан берган дастлабки маълумотда айтилишича, ҳолат 17 октябр куни соат 15:20 ларда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида содир бўлган. Бу ерда Chery русумли транспорт воситаси, Malibu-2 ва 2 та Cobalt иштирокида тўқнашув юз берган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026