Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Lacetti учта машина билан тўқнашди
Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Lacetti автомобили олдинда кетаётган учта машинага бориб урилди. ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳайдовчи рулда ухлаб қолган.
19 февраль куни эрталаб Тошкентнинг Махтумқули кўчасида Lacetti автомобили олдинда ҳаракатланаётган машиналарга урилиб кетди.
Видеорегистраторлардан олинган ёзувларда седаннинг зич ва секин ҳаракатланаётган оқимда тезлик билан Lada ва Cobalt орасидан ўтиб, уларга шикаст етказганини кўриш мумкин. Сўнгра у Malibu`га бориб урилган.
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, ЙТҲга ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган. Жабрланганлар йўқ. Тергов бошланди.
Маълумот учун, Махтумқули кўчаси Тошкент вилоятидан пойтахт марказига олиб боради.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026