Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Украина урушда ғалаба қозонади деб ўйламайман
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинанинг Россия билан урушда ғалаба қозонишини назарий жиҳатдан мумкин, аммо даргумон деб атади. Бир ой олдин у Украина Европа Иттифоқи кўмагида ўзининг барча ҳудудларини қайтариб олиши мумкинлигини айтган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинанинг Россия билан урушда ғалаба қозонишига ишонмаслигини айтди, аммо бу назарий жиҳатдан мумкин эканини таъкидлади. Бу ҳақда Трамп 20 октябр, душанба куни Австралия бош вазири Энтони Албанезе билан қўшма нутқида айтиб ўтди.
«Улар ҳали ҳам ғалаба қозониши мумкин. Мен улар ғалаба қозонади деб ўйламайман, лекин назарий жиҳатдан улар ғалаба қозониши мумкин. Мен ҳеч қачон улар ғалаба қозонишини айтмагандим. Ҳамма нарса бўлиши мумкин», — дея Трампнинг сўзларини келтиради CNN.
Бир ойдан камроқ вақт олдин Оқ уй раҳбари Украина Европа Иттифоқи кўмагида ўзининг собиқ чегараларидаги барча ҳудудини «жанг қилиб, қайтариб олишга қодир»лигини таъкидлаган эди. «Вақт ўтиши билан Европа, хусусан, НАТОнинг сабри ва молиявий ёрдами билан асл чегараларни тиклаш мумкин», деди Америка раҳбари.
19 октябр куни АҚШ президенти Россия-Украина урушига барҳам бериш учун Донбасс минтақаси «бўлиниши» кераклигини, унинг катта қисми Россия назорати остида қолиши кераклигини айтди. «Бу шундай қолсин. У аллақачон бўлинган. Менимча, минтақанинг 78 фоизи аллақачон Россия томонидан ишғол қилинган», — деди Трамп ҳамда Россия ва Украина «кейинроқ нимадир» бўйича келишиб олиши мумкинлигини айтди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026