Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Банклар сони бўйича қандайдир таргет йўқ» — Тимур Ишметов
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, регулятор банклар сонини маълум бир даражага етказишни мақсад қилмаган, балки рақобат муҳитини яхшилашни режалаштиряпти. Бозорда рақобатни ривожлантириш учун «финтех»ни қўллаб-қувватлаш ва исломий молия тизимини яратишга эътибор қаратилади.
Фото: Kun.uz
24 октябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Тимур Ишметов охирги йилларда янги банклар очилмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Бозордаги рақобат жуда ҳам катта масала, у бизнинг эътиборимизда. Банклар сони бўйича қандайдир таргет йўқ. Кўпроқ сифат масаласида ишлашимиз керак. Етарли рақобатни кўрмаяпмиз, ҳамма тахминан бир хил шароитда ишлаяпти. Бу йўналишда ўзгаришлар бўлади деган умиддамиз», — деди Марказий банк раиси.
Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, бозорда рақобатни ривожлантириш учун «финтех»ни қўллаб-қувватлаш ва исломий молия тизимини яратишга эътибор қаратиляпти.
«Ҳозир аксарият «финтех»лар тўловлар билангина шуғулланяпти. Лекин биз «финтех»га банкларнинг баъзи маҳсулотларини тақдим этишга рухсат бериш орқали рақобат муҳитини келтириб чиқармоқчимиз, бу вариантлардан бири. Шунингдек, ислом молияси бўйича қонун лойиҳаси парламентда кўриб чиқиляпти. Бундан асосий мақсад — бозорга ресурс, инвестиция кириб келишини таъминлаш. Бу қўшимча имконият», деди у.
Мавзуга оид
18:08 / 03.12.2025
Британиянинг Revolut банки Ўзбекистонда чиқарилган карталарни блоклади
19:22 / 03.11.2025
Олтин қуймани банк мобил иловаси орқали сотиб олиш тартиби белгиланди
15:51 / 27.10.2025
Марказий банк савдодаги тариф ва нотариф чекловларни камайтиришга чақирди
18:18 / 24.10.2025