Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рус тили имтиҳонидан ўтолмаган мигрантлар сони маълум қилинди
Июль-сентябрь ойларида Россияда ишлаш рухсатномаси ёки патент олиш учун зарур бўлган тест синовларида 275,6 минг киши иштирок этди.
Мигрантларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи биринчи уринишда рус тили имтиҳонидан ўтолмади. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазирлигига таяниб РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йилнинг июль ойидан сентябрь ойигача рус тили бўйича имтиҳонни биринчи уринишда чет элликларнинг 35 фоиздан ортиғи топшира олмаган. Умуман олганда, бу даврда Россияда ишлаш рухсатномаси ёки патент олиш учун зарур бўлган тест синовларида 275,6 минг киши иштирок этди. Уларнинг деярли 87 фоизи рус тилидан имтиҳонни муваффақиятли топширди.
Биринчи даражадаги аттестация Россияда ишлаш рухсатномасини олиш учун талаб қилинади ва фақат тил билиш имтиҳонини ўз ичига олади. Иккинчи блок вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП), учинчи блок эса яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) бериш учун зарур. Улар Россия қонунчилиги тарихи ва асослари бўйича тестларни ўз ичига олади. Вазирликнинг аниқлик киритишича, имтиҳонни мамлакат ҳудудидаги 203 та пунктда топшириш мумкин. Улар Россиянинг барча субъектларида, шунингдек, унинг ташқарисида, хусусан, Тожикистон ва Ўзбекистонда ҳам ташкил этилган.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
15:46 / 04.12.2025
Россияда Roblox ўйин платформаси блокланди
14:59 / 04.12.2025