Ўзбекистон | 16:26 / 27.10.2025
28036
3 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир, тоғларда қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Аммо чоршанба куни ҳарорат пасайиб, айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, баъзан қорга айланиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон бўйича асосан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 29 октябрда айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин, деб хабар берди Ўзгидромет.

Душанба куни ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, рсепублика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти бўйича совуқ фронт ўтиши ҳисобига кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +23…+28 даражагача исийди, шимолда +19…+24 даража бўлади.

28 октябрда совуқ фронт республиканинг барча ҳудудлари бўйича ўтади, баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир ёғади. Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва +20…+23 даража атрофида бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 712 метр/сония тезликда эсади, 27 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечалари +8...+13 даража, кундуз кунлари +21…+26 даража атрофида бўлади, бу ўртача иқлим меъёридан 3–5 даражага юқоридир.

Тошкент шаҳрида душанба куни кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат +23…+25 даражани ташкил этади.

28 октябрда ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 38 метр/сония тезликда эсади, 1012 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11…+13 даража, кундузи +21…+23 даража бўлади.

2930 октябр кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +11…+13 даража, кундуз кунлари +22…+25 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид