Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида тўртинчи ўйинни ҳам ютқазди
Ўзбекистон чемпиони турнирда ўта муваффақиятсиз иштирок этмоқда.
Фото: The AFC
OФК Элит Осиё Чемпионлар Лигасида 4-тур ўйинлари бошланди.
Ўзбекистон чемпиони «Насаф» ўз майдонида «Ал-Ваҳда» клуби билан ўйнади ва 1:2 ҳисобида ютқазди.
Мезбонлар сафида Сардор Баҳромов, меҳмонлар таркибида Огбу ва Кайо дарвозани ишғол этди.
Бу Рўзиқул Бердиев жамоасининг нуфузли мусобақада қаторасига тўртинчи мағлубияти бўлди. «Насаф» турнир жадвалида сўнгги ўринда, «Ал-Ваҳда» 10 очко билан пешқадамлар сафида боряпти.
«Насаф» навбатдаги ўйинни 24 ноябрь куни ўз майдонида «Тракторсозий» (Эрон) клубига қарши ўтказади.
Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 4-тур
3 ноябрь, Қарши, Марказий стадион
«Насаф» 1:2 «Ал-Ваҳда» (БАА)
Голлар: Сардор Баҳромов (42) – Фавор Огбу (52), Кайо (89)
Бош ҳакам: Холид Солиҳ (Саудия Арабистони)
Насаф: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев (Игорь Голбан 66), Аденис Шала (Ойбек Бозоров 66), Зафармурод Абдураҳматов (Диёр Абдуназаров 83), Драган Черан (Юсуф Отубанжо 66), Шароф Муҳиддинов, Ҳусайн Норчаев, Стефан Чолович (Суҳроб Нуруллоев 76), Сардор Баҳромов, Шерзод Насруллаев
«Ал-Ваҳда»: Муҳаммад Ҳасан, Лукас Пимента, Аълоуддин, Муҳаммад Қурбоний, Душан Тадич, Факундо Крупски, Рубен Филипе, Бернанду Перейра (Кайо 60), Жадсом Мимяс, Фавор Огбу, Браҳима Диарра
Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев (52), Стефан Чолович (71), Зафармурод Абдураҳматов (77), Браҳима Диарра (77), Жадсом Мимяс (78)
Мавзуга оид
20:44 / 26.11.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бешинчи ўйинни ҳам дуранг билан якунлади
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
16:31 / 20.11.2025
Суперлигада чемпионлик пойгаси. Сўнгги турлар олдидан қандай интригалар бор?
23:05 / 05.11.2025