Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ иситиш мавсуми учун хавфсизлик эслатмаларини эълон қилди
Об-ҳаво совиши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) аҳолини ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.
Фото: Kun.uz
Бунда, иситиш печи ва дудбуронлар соз бўлиши, беркитилмаслиги, ёриқ-сизиб чиқишларсиз ҳолатда текширилиши керак.
Газ ускуналарини улаш фақат меъёрга мувофиқ амалга оширилади, резина шланглар орқали улаш тақиқланади.
Қўлбола/носоз электр ва газ иситиш жиҳозларидан фойдаланманг — ҳаёт учун хавфли.
Дудбурон ва ҳаво чиқариш каналларини махсус ташкилотларга ўз вақтида тозалаттиринг.
Уйда вентиляцияни таъминланг, иситиш ускуналари ишлаганда эшик-тешиклар мутлақ ёпиб қўйилмасин.
Газ ёки тутун ҳиди келса, ёндириш қурилмалари ва чўғланувчи асбобларни ишлатманг, хонадан чиқиб, тегишли хизматларга хабар беринг.
Болалар ва кексалар назоратига эътиборни кучайтиринг, уйда СО (ис гази) детектори ўрнатиш тавсия этилади.
Вазирлик иситиш мавсумини беталафот ўтказиш учун ҳар бир хонадонда хавфсизликни биринчи ўринга қўйиш, носозлик аниқланса, зудлик билан мутасадди хизматларга мурожаат қилишни сўради.
Мавзуга оид
13:28 / 08.11.2025
Энергетика вазирлиги электр ва газ муаммолари бўйича 24/7 мурожаат каналларини эслатди
14:11 / 04.11.2025
Европага Россия гази экспорти сўнгги 50 йилдаги минимумни янгилади
13:28 / 03.11.2025
ФВВ қутқарувчилари Катта Чимён тоғида адашган фуқарони қутқарди
09:05 / 01.11.2025