Жаҳон | 21:08 / 04.11.2025
6152
2 дақиқада ўқилади

КХДР собиқ расмий раҳбари Ким Ён Нам 97 ёшида вафот этди

Ким Ён Нам 1998-2019 йилларда Олий халқ мажлиси президиуми раиси бўлди - КХДР конституциясига кўра, бу давлатдаги энг юқори лавозим.

Фото: Yonhap

КХДР Олий халқ мажлиси президиумининг собиқ раиси Ким Ён Нам 3 ноябрь куни 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб Reuters хабар берди.

Ўлимга онкологик касаллик сабаб бўлган. Дафн маросими давлат шарафи билан ўтказилади, маросимни ташкил этиш бўйича комиссия таркибига КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳам кирди, у мотам маросимига шахсан ўзи келиб, гулчамбар қўяди.

Ким Ён Нам 1928 йилда Пхенянда туғилган. 1946-1959 йилларда Совет Иттифоқида, Томск ва Ростов давлат университетларида тарих факультетида таълим олган. 1963-1967 йилларда Ким Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. 1970 йилда у Корея Меҳнат партияси (КМП) Марказий қўмитаси аъзоси этиб сайланди ва 1978 йилдан партия Сиёсий бюроси таркибига кирди.

1983 йил декабридан 1998 йил сентябригача Ким Ён Нам КХДР Маъмурий кенгаши бош вазири лавозимида ишлаган ва бир вақтнинг ўзида мамлакат Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган. 1998 йилда у Олий халқ мажлиси президиуми раиси бўлди - КХДР конституциясига кўра, бу давлатдаги энг юқори лавозим. Ким бу лавозимда 2019 йилгача қолди.

Ким Ён Нам сиёсий фаолияти давомида бир неча бор халқаро тадбирларда Шимолий Корея вакили бўлган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид