Millar телеканали хабар беришича, олиб борилган тезкор чора-тадбирлар доирасида гумонланувчилардан бири яшаш уйида ўтказилган тинтув вақтида қатор моддалар аниқланди ва олиб қўйилди.

Улар: тахминан 700 грамм марихуана, 600 грамм гашиш, 100 грамм мефедрон.

Маълумотга кўра, ушбу фактлар асосида жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов давом этмоқда.

2025 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда 46 нафар ОТМ талабаси наркотик моддалар айланмаси (сотиш) билан боғлиқ ишларда фош этилгани хабар қилинган.