Экополиция ходимлари томонидан Навоий вилоятида ўсимликлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида ўтказилган рейд давомида Нурота тумани Қизилча маҳалласи ҳудудидаги тоғ массивида сассиқ ковракни ноқонуний йиғиб олиш ҳолати аниқланди.
Маълум қилинишича, фуқаролар Ч.A. ва Э.Б. Сурхондарё вилояти Узун тумани фуқароси Ч.X. раҳбарлигида ёлланма ишчилар гуруҳи иштирокида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни кесиш ҳамда уларнинг ширасини йиғиш билан шуғулланган. Натижада жами 7 500 туп сассиқ коврак ўсимлигига зарар етказилган.
Ҳуқуқбузарлардан ашёвий далил сифатида электрон тарози, ўсимликларни кесиш ва ширасини йиғиш учун мўлжалланган пичоқлар, таркибида қум аралашмаси бўлган 2 070 грамм шира ва 220 грамм тоза шираси олиб қўйилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида табиатга етказилган зарар 3 млрд 90 млн сўмни ташкил этди.
Рейд тадбирлари давомида тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида тегишли ташкилотларга юборилди.











