Иқтисодиёт | 09:47 / 06.11.2025
2010
2 дақиқада ўқилади

Яйловларни тиклаш учун 63 млн долларлик лойиҳа йўлга қўйилади

2026 йил 1 июлга қадар яйлов ерларини тиклаш бўйича Осиё тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 63 млн доллар (60 млн доллар кредит, 3 млн доллар грант)лик лойиҳа старт олади. Лойиҳа яйловлар ҳолатини яхшилаш, инфратузилмани тиклаш ва чорва озуқа базасини кучайтиришга қаратилган.

Фото: Kun.uz

ПҚ-322-сонли қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда 2026 йил 1 июлга қадар яйловларни тиклаш бўйича лойиҳани бошлайди

Қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

  • жамоат яйловлари ташкил этиш — аҳолининг уй шароитида боқиладиган чорва молларини озиқлантириш имкониятини кенгайтириш;
  • яйловларни тўлиқ хатловдан ўтказиш — мавжуд ерлар ҳолати ва инвентаризацияси;
  • инфратузилмани тиклаш — сув қудуқлари қазиш, ўсимлик турларини кўпайтириш, дронлар орқали уруғ сепиш ва яйловлардан самарали фойдаланиш чоралари;
  • бошқарувни кучайтириш — Қорақалпоғистон ва вилоятлар ҳузурида яйлов ерларини бошқариш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича алоҳида дирекциялар ташкил этиш;
  • доимий мониторинг — «Ўздаверлойиҳа» ҳузурида Маълумотлар базасини бошқариш маркази ва «Рақамли қишлоқ хўжалиги» платформасида ягона ахборот тизимини йўлга қўйиш.

Қарор доирасида яйловлар деградациясининг олдини олиш, серҳосил чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш ҳамда хорижий тажриба (жумладан, Хитой ва Мўғулистон)ни амалиётга жорий этиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид