Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълумотича, 1995 йилда туғилган А.Е. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётганда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи енгил жароҳат олгани айтилиб, унга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







