Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш бўйича қарийб 10 минг ҳолат аниқланди
2025 йилнинг январидан ноябргача мамлакат бўйлаб чиқиндиларни белгиланмаган ҳудудларга ташлаш бўйича 9 817 та ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Бу ҳолатлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги доимий кузатув олиб борадиган ишчи гуруҳ томонидан ўрнатилган IP-камералар орқали аниқланган.
Маълумотларга кўра, 3 714 та ҳолатда ҳуқуқбузарлар чиқиндиларни транспорт воситалари орқали ташлаган. Ҳуқуқбузарлик содир этган 2 232 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, яна 7 585 та ҳолат бўйича чора кўриш жараёни давом этмоқда.
Энг кўп қоида бузилиши кузатилган ҳудудлар қуйидагича:
- - Андижон вилояти - 3 001 ҳолат;
- - Наманган вилояти - 2 937 ҳолат;
- - Фарғона вилояти - 1 645 ҳолат;
- - Самарқанд вилояти - 981 ҳолат;
- - Тошкент вилояти - 434 ҳолат;
- - Сурхондарё вилояти - 250 ҳолат;
- - Сирдарё вилояти - 144 ҳолат;
- - Тошкент шаҳар - 121 ҳолат;
- - Хоразм вилояти - 117 ҳолат;
- - Навоий вилояти - 99 ҳолат;
- - Қашқадарё вилояти - 70 ҳолат;
- - Жиззах вилояти - 16 ҳолат;
- - Бухоро вилояти - 2 ҳолат.
Маъмурий жавобгарликка тортилган 2 232 та ҳолат бўйича жами 956 миллион 887 минг сўмлик жарима қўлланган.
Вазирликка кўра, ўрнатилган онлайн кузатув камералари фақат чиқинди ташлаш эмас, балки бошқа турдаги экологияга оид қонунбузарликларни аниқлаш имконини ҳам бермоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
09:05 / 20.06.2026