Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: АҚШ «яқин орада» ядровий синовлар ўтказади
Доналд Трамп АҚШда ядровий синовларни қайта бошлаш ниятини тасдиқлади. Оқ уй раҳбари бу «яқин орада» содир бўлишини таъкидлади. У, шунингдек, денуклеаризация масаласи бўйича Россия ва Хитой билан учрашув ўтказиш истагини билдирди.
Қўшма Штатлар ядровий синовлар ўтказади, чунки бошқа давлатлар ҳам бундай синовлар ўтказмоқда. Бу ҳақда 14 ноябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп Флоридага йўл олаётганида Air Force One бортида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди. Reuters агентлиги қайд этишича, Оқ уй раҳбари синовлар ядровий каллакларни портлатишни ўз ичига оладими-йўқми, аниқлаштирмаган.
ОАВ вакилларининг «АҚШ ядровий синовларни қачон ўтказади?» деган саволига Трамп: «Яқин орада», — деб жавоб берди. Шу билан бирга, республикачи у ядровий қуролдан озод бўлиш (денуклеаризация) масаласида Россия ва Хитой билан учрашув ўтказишни исташини таъкидлаб, ядровий қуролсизланишни бундай қуроллар устидан назорат соҳасидаги энг яхши ечим деб атади. Трампнинг айтишича, Россия ва Хитой тўрт–беш йил ичида ядровий арсенал бўйича Қўшма Штатларга етиб олиши мумкин.
Доналд Трамп ядровий синовларни АҚШда қайта йўлга қўйиш тўғрисидаги қарорини 29 октябр куни эълон қилган, аммо маъмурият ҳанузгача гап ядровий зарядларни портлатиш ҳақида кетяптими-йўқми, аниқ тушунтирмаган.
«Россия синовлар ўтказмоқда, Хитой синовлар ўтказмоқда, лекин улар бу ҳақда гапирмайди. Мен синов ўтказмайдиган ягона давлат бўлишни истамайман», — деган эди АҚШ президенти ноябр бошларида CBS News телеканалидаги 60 Minutes дастурида.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
10:30 / 17.06.2026