Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ChatGPT гуруҳли суҳбатларни ишга туширди
OpenAI ChatGPT учун янги имкониятни синовдан ўтказишни бошлади — эндиликда фойдаланувчилар уни гуруҳли суҳбатларга ҳам қўша олади. Пилот лойиҳа ҳозирча Япония, Жанубий Корея, Янги Зеландия ва Тайванда ишга туширилган.
Янги функция орқали фойдаланувчилар бир суҳбатга 20 нафаргача одамни таклиф қилиши мумкин. Гуруҳ яратиш жараёни жуда оддий: чатнинг юқори ўнг бурчагидаги белги орқали ҳавола юборилади. Кимдир мавжуд суҳбатга қўшилганда, ChatGPT уни автоматик равишда янги гуруҳ сифатида кўчиради, асосий чат эса махфий ҳолатда қолади. Гуруҳларда қатнашиш учун фойдаланувчилардан қисқа профиль — исм, юзернейм ва расм — яратиш талаб этилади.
ChatGPT гуруҳдаги мулоқотни мустақил равишда кузатади ва зарур пайтда жавоб беради. Агар иштирокчилар ундан аниқ жавоб исташса, хабарда “ChatGPT” деб мурожаат қилиш кифоя. Яна бир қизиқ жиҳат — у хабарларга эмодзи билан жавоб бера олади ва иштирокчиларнинг профиль расмларидан фойдаланиб, шахсийлаштирилган визуаллар яратади.

Янги тизимнинг марказида GPT-5.1 Auto турибди. У фойдаланувчининг тарифига қараб энг мақбул моделни танлайди. Қидирув, расм ва файл юклаш, овозли буйруқлар, тасвир яратиш каби функциялар тўлиқ ишлайди. Чекловлар фақат ChatGPT ёзган хабарларга тааллуқли.
Ҳар бир гуруҳ учун алоҳида оҳанг ёки қоидалар ўрнатиш имкони бор. Энг муҳими — гуруҳлар шахсий чатлардан бутунлай мустақил ҳолда ишлайди, ChatGPT бу суҳбатлардан янги хотира тўпламайди.
OpenAI аввало шу тўрт минтақада фикр ва тажрибаларни тўплаб, кейинчалик функцияни бошқа давлатларга ҳам кенгайтиришни режалаштирган.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.
Мавзуга оид
07:28 / 04.12.2025
Маск: сунъий интеллект одамларни иқтисодий меҳнат заруратидан озод қилади
15:49 / 03.12.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект учун этик меъёр ва қоидалар жорий этилади
21:13 / 01.12.2025
“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши орқали олинган суратлар билан ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш мумкин бўлади
10:41 / 01.12.2025