Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ҳунармандлар сони бўйича етакчи ҳудуд бўлди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда 22,1 минг нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда. Улар орасида ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари етакчи ўринларни эгаллаган.
Фото: ЎзА
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 октябр ҳолатига ҳунармандлар сони бўйича навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат бўйича фаолият юритаётган ҳунармандлар умумий сони 22 100 нафарни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида ҳунармандлар қуйидагича тақсимланган:
- Тошкент шаҳри – 2 964 нафар;
- Фарғона вилояти – 2 743 нафар;
- Самарқанд вилояти – 2 179 нафар;
- Андижон вилояти – 2 058 нафар;
- Наманган вилояти – 2 024 нафар;
- Хоразм вилояти – 1 982 нафар;
- Тошкент вилояти – 1 731 нафар;
- Бухоро вилояти – 1 434 нафар;
- Қашқадарё вилояти – 1 427 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 981 нафар;
- Жиззах вилояти – 923 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 786 нафар;
- Сирдарё вилояти – 449 нафар;
- Навоий вилояти – 419 нафар.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда, ундан кейин Фарғона ва Самарқанд вилоятлари қайд этилган. Сирдарё ва Навоий вилоятларида эса ҳунармандлар сони нисбатан камроқ бўлиб, тегишлича 449 ва 419 нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
14:35 / 02.12.2025