Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон автомобил бозорида талаб тиклана бошлади
Октябр ойи якунларига кўра, республикада барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 112,5 минг донага етган. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 11 фоизга кўп. Энг юқори ўсиш Наманган, Жиззах ва Бухоро вилоятларида қайд этилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги фаоллик бўйича янгиланган таҳлилни эълон қилди.
Октябр ойи якунларига кўра, республикада барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 112,5 минг донага етган. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 11 фоиз юқори. Савдо фаоллиги барча асосий бозор сегментларида ошгани қайд этилган.
Бирламчи ва иккиламчи бозорларда енгил автомобиллар сегменти ойлик 12,7 фоиз ўсишни кўрсатган ва 95,4 минг донани ташкил этган. Энг юқори ўсиш Наманган, Жиззах ва Бухоро вилоятларида қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларда савдолар 20 фоиздан зиёдга ошган. Шу билан бирга, Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаоллик бироз пасайгани кузатилган.
Бирламчи бозоридаги вазият
Октябр ойи натижаларига кўра, бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси қарийб 19 фоизга ошди, бу эса қўшимча 6 минг дона автомобил сотилганини кўрсатади. Сегмент доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар тоифасида сотувлар 33,4 минг донага етди, бу ўтган ойга нисбатан 22 фоизга кўп.
Янги хорижий автомобиллар сотуви бироз ўсиш (+1,1 фоиз) билан сентябр ойи кўрсаткичларидан ошиб, 4,5 минг донани ташкил этди.
Иккиламчи бозор
Октябр ойида енги автомобилларининг иккиламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 9 фоизга ошиб, 57,4 минг донани ташкил этган.
Иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви 3 минг донадан ошиб, ойлик ҳисобда 15,2 фоиз ўсиш қайд этилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўп.
Мавзуга оид
16:06 / 28.01.2026
ЕИда янги автомобиллар бозори гибрид ва электромобиллар ҳисобига ўсди
18:30 / 17.10.2025
Chevrolet машиналарига талаб пасайди, электромобиллар сотувида ўсиш. Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгаряпти?
12:42 / 18.03.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Lacetti, Cobalt, Spark ва Onix нархи арзонлашди
17:57 / 12.12.2024